Фарғона вилоятидаги мактабгача таълим муассасаларида соҳибқурон Амур Темур таваллудининг 682 йиллигини нишонлаб ўтказилди

 Соҳибқирон  Амир Темур — ёрқин хислатларга эга эканлиги, хотираси ўткир, шижоатли ва қатьиятли, бирсўзли, зўр руҳий қудрат эгаси, салобатли инсон сифатида таърифланиб вилоятдаги  барча мактабгача таълим муассасаларида таваллудининг 682 йиллигига бағишланиб очиқ машғулотлар ва тадбирлар ўтказилди.

Фарғона шаҳар  54-мактабгача таълим муассасасида “Амир Темур буюк саркарда ва давлат арбоби” мавзусида,  Тошлоқ тумани 25-мактабгача таълим муассасасида “Буюк сиймо” мавзусида, Марғилон шаҳар 12-мактабгача таълим муассасасида “Амир Темур фарзандларимиз” мавзусида, Бешариқ тумани 36-мактабгача таълим муассасасида “Соҳибқирон  Амир Темур” мавзуларида тадбирлар ва очиқ машғулотлар ўтказилди. Тадбирларга ота-оналар ва маҳалла фаоллари таклиф этилди.


Тошлоқ тумани 25-мактабгача таълим муассасасида “Буюк сиймо” мавзусида


Олтиариқ тумани


Бешариқ тумани

Бешариқ тумани  мактабгача таълим бўлими  тасарруфидаги  барча мактабгача таълим муассасаларида 2018 йил 9 апрел куни буюк Соҳибқирон бобомиз Амир Темур таваллудига бағишланган “Биз Темур издошларимиз”, “Соҳибқирон бобомиз” “Биз сизни севамиз эй Темур бобо” деб номланган тадбирлар ўтказилди. Жумладан, 1, 2, 3, 10, 13, 20, 22, 24,  мактабгача таълим муассасаларида  “Биз Темур издошларимиз” деб номланган байрам  тадбир ўтказилди. Тадбирда Амир Темур бобомиз ҳақида  маълумотлар берилиб, болажонлар ўзлари  ёд олган шеър, қўшиқлари, ижро этган рақслари, саҳна кўринишлари билан даврага файз киритдилар.

8, 43 -мактабгача таълим муассасаларида  Соҳибқирон Амир Темурнинг 682 йиллиги  муносабати билан “Белида белбоғи бор”  номли йигитлар ўртасида мусобақа ташкилланди.Мусобақада 5 нафардан тарбияланувчи йигитлар ўзларининг билими, кучи, маҳоратини намоён этиб, ўзларини кучларини синашдилар. Тадбирда ёш спортчи болалар зўр чиқишлари билан байрамга ўзгача кайфият бағишладилар.Тадбирга маҳалла фаоллари, ички ишлар органи ходимлари таклиф этилди.

  Байрам тантаналари барча мактабгача таълим муассасаларида давом этмоқда. Муассасалар байрамона безатилган, тадбирлар, мусобақалар, беллашувлар, давра суҳбатлари қизғин тус олди. Тадбир  кўтаринки руҳ билан нишонланди.  

Ўзбек