бешта муҳим ташшаббуси доирасида 2019 йил октябр ойида ўтказилган тадбирлар юзасидан Ҳ И С О Б О Т

Фарғона вилояти мактабгача таълим бошқармаси тасарруфидаги туман (шаҳар) мактабгача таълим ташкилотиларида ёшларни маънавий юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича бешта муҳим ташшаббуси доирасида 2019 йил октябр ойида ўтказилган тадбирлар юзасидан

Ҳ И С О Б О Т

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2019 йил 19-март куни ўтказилган видиоселектор мажлиси “Ёшларга эътиборни кучайтириш, уларни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, уларга ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини сингдириш, хотин-кизлар бандлигини ошириш” баёнида белгиланган вазифалар хамда Мактабгача таълим вазирлигининг 2019 йил 30 сентябрдаги 02-03/1-1600-сонли хатини ижросини таъминлаш мақсадида вилоят Мактабгача таълим бошкармасининг чора-тадбирлар режаси ишлаб чикилди ва ушбу чора-тадбирлар режасига асосан барча худудий мактабгача таълим ташкилотларида 5 ташаббус буйича куйдаги ишлар амалга оширилди.

“Ватан – болалар нигоҳида” рассомчилик кўргазмаси - Истеъдодли болаларни кашф этиш, уларда ўз иқтидорларини намойиш этиш учун имконият яратиш ҳамда Ватанимиз, ҳалқимиз, миллий қадриятларимиз, тарихий-маънавий меросимизга ҳурмат ва садоқатли қилиб тарбиялаш мақсадида,  барча мактабгача таълим ташкилотларида болалар учун  мавзу доирасида расм чизиш машғулоти ҳамда расмлар кўргазмаси ўтказилди, ота-оналар ва кенг жамоатчилик вакиллари таклиф этилди. Мактабгача таълим бўлими томонидан фаҳрий ёрлиқ ва совғалар билан тақдирландилар.

“Гимнастрада” фестивали - Мактабгача ёшдаги болаларда спортга қизиқишини орттириш, уларни жисмоний чиниқтириш ва соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш мақсадида бошқарманинг 2019 йил 7 октябрдаги 121-сонли буйруғи ишлаб чиқилди. Фарғона вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси билан хамкорликдаги ушбу “Сиз билан улғайяпмиз ва ривожланяпмиз” шиори остидаги “Гимнастрада” фестивалининг вилоят босқичи жорий йилнинг 17 октябр куни ўтказилди. Спорт фестивали якунида 20 та номинация бўйича ғолиб бўлган жамоалардаги барча болажонлар ва уларнинг тарбиячилари бошқарма томонидан фаҳрий ёрлиқ ва совғалар билан тақдирландилар.

“Мактабгача таълим тизимида 5 та муҳим ташаббусни оммавийлиги” - Мактабгача таълим бошқармасмининг 14 та Педогогика коллежларида ўқув семинарлари ташкил этилди. Жумладан, Қувасой педагогика коллежи билан Қувасой шаҳар мактабгача таълим бўлимининг мактабгача таълим ташкилотлари ҳамкорлигида “Беш ташаббус беш имконият” шиори остида ўқув семинари ўтказилди. Ўқув семинарда мактабгача таълим ташкилотлари томонидан беш ташаббус бўйича кўргазмали жиҳозлар ҳамда тарбияланувчилар иштирокида концерт дастурлари, спорт йўналиши бўйича истеъдодли болаларнинг чиқишлари намойиш этилди. Ўтказилган семинарда педагогика коллежининг талабалари, мактабгача таълим ташкилотларининг раҳбар ва педагог-ходимлари, тарбияланувчилар иштирок этишди.

Марғилон педагогика коллежи ва Марғилон шаҳар мактабгача таълим бўлимининг мактабгача таълим ташкилотлари ҳамкорлигида “5 ташаббус бўлса жам, юртда бўлмас ҳеч ким кам” шиори остида “Ёшларнинг истеъдоди ва иқтидорини ривожлантириш муҳим бўғин сифатида”, “Аёллар ўртасида жисмоний маданиятни ривожлантириш ва спортни оммалаштириш”, “Ёшларда компьютер саводхонлик ва интернетдан фойдаланиш маданиятини тарбиялаш”, “Болаларда китобга бўлган меҳрни уйғотишда  интерфаол методлар” “Мамлакатимизда  хотин-қизларни бандлигини таъминлаш ва  тадбиркорликка  йўналтириш ижтимоий ҳаётда мавқеини кўтариш долзарб масала сифатида” мавзуларида ўқув-семинарлари ташкилланди.

“Бир болага – беш китоб” -  Болаларни маърифатга, китоб мутолаасига бўлган қизиқишини оширишга ва ота-оналар ўртасида оилавий китобхонликни тарғиб қилиш, болаларнинг оғзаки нутқини ривожлантириш, эркин фикрлашига эътибор бериш  мақсадида барча МТТларда “Болажон кутубхонаси” ташкил этилган.

“Ватан – болалар нигоҳида” рассомчилик кўргазмаси

 

“Сиз билан улғайяпмиз ва ривожланяпмиз” шиори остидаги “Гимнастрада” фестивали

Мактабгача таълим тизимида 5 та муҳим ташаббусни оммавийлиги”

 

Ўзбек