Дангара тумани 50-давлат мактабгача таълим ташкилотидаги асл ҳолат.

Жорий йилнинг 3 октябрь куни Озодлик Радиоси сайтида Дангара тумани Катта Аровон МФЙда жойлашган 50-давлат мактабгача таълим ташкилотидаги ҳолат бўйича 170 та боғча болалари ерда ухламоқда мавзусида берилган маълумотлар ўз тасдиғини топмади.

Маълумотда ёзилишича “100 ўринли боғчада 170 та бола қабул қилинган”- дейилган. Ишчи гуруҳ бориб ўрганганида, 2018 йилда Инвестиция дастурига тушиб, нафақат замонавий балки жахон талаблари асосида қуриб битказилган, болалар учун барча шароитлар яратилган ва тўлиқ жиҳозланган. Ташкилотда тарбияланувчилар СанПиН қоидалари ва меъёрлари асосида овқатлантирилади.

Ташкилотга қамраб олинган тарбияланувчиларнинг ота-оналари фарзандлари учун яратилган шароитдан ва берилаётган таълим-тарбиядан миннатдорлар.

Озодлик Радиосини янги қурилиб, барча талабларга жавоб бера оладиган бундай ташкилотларга бўхтон уюштириб маълумот тарқатиши маҳалла куй ва ота-оналарни ҳам ғазабини келтирди.

Ўзбек