Фарғона вилояти мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи томонидан “Ўрган-ўргат” шиори остида амалий семинар ташкил этилди.

Фарғона вилояти мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи томонидан 2018 йил 12 феврал куни тасдиқланган “Фарғона вилояти мактабгача таълим муассасалари фаолиятини такомиллаштириш ва илғор тажрибаларни оммалаштириш” юзасидан семинар режа жадвалига асосан 2018 йил 2 март куни “Ўрган-ўргат” шиори остида Фарғона шаҳар 31-сонли давлат мактабгача таълим муассасасида “Мактабгача таълим муассасаларида тайёрлов гуруҳлари фаолияти, болаларни мактабга тайёрлаш ва боланғич таянч билимларини шакллантириш” мавзусида амалий семинар ташкил этилди.

  

Семинарда вилоят мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи, туман, шаҳар давлат мактабгача таълим муассасалари фаолиятини ва методик хизматни мувофиқлаштириш шўъба раҳбарлари ҳамда мактабгача таълим муассасалари мудиралари иштирок этдилар. Мактабгача таълим муассасаларида болаларни мактабга тайёрлаш ва таянч билимларини шакллантириш бўйича очиқ машғулотлар ташкил этилиб, тайёрлов гуруҳлари фаолиятининг мазмун моҳияти батафсил очиб берилди.  Мактабгача таълим муассасалари мудиралари гуруҳларга бўлиниб, машғулотларни ташкил этишда янги педагогик технологиялардан самарали фойдаланиш, болалар билан индивидуал ишлаш каби билимларини мустаҳкамладилар.

  

Машғулот давомида туман, шаҳар мактабгача таълим муассасалари тарбиячилари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат мактабгача таълим муассасалари ходимларининг айрим тоифалари меҳнатига ҳақ тўлашни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига ўз муносабатларини билдиришиб, ушбу қарорни юқори  кайфият билан кутиб олдилар. Вилоятдаги барча мактабгача таълим муассасалари педагог ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентига кўплаб миннатдорчиликлар билдирилди.

  

Семинар вилоят оммавий ахборот воситалари-Фарғона телевиденияси, Фарғона ҳақиқати газетаси орқали кенг ёритилди.

Шунингдек, Вилоят мактабгача таълим бошқармаси томонидан мактабгача таълим муассасалари педагог ходимларига мактабгача таълим тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар ва ҳукуматимиз томонидан яратилаётган шарт-шароитлар, имтиёзлар ҳақида маълумотлар берилди. 

  

Ўзбек