Фарғона вилояти Мактабгача таълим бошқармасининг маълумоти

Фарғона вилояти Мактабгача таълим бошқармасининг маълумоти, жорий йилнинг 1 июль куни ижтимоий тармоқларда Олтиариқ тумани Мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги Давлат мактабгача таълим ташкилотининг ходими номидан мурожаати эълон қилинган. Ушбу мурожаат билан боғлик ҳолатлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олтиариқ туманидаги Халқ қабулхонаси ташаббуси билан мутахассислар ва Олтиариқ тумани Мактабгача таълим бўлими томонидан ўрганиб чиқилди.
Ўрганиш давомида,мурожаат қилган ходимнинг шахсига аниқлик киритиш имкони бўлмаган бўлса-да,Олтиариқ туманидаги мактабгача таълим ташкилотларида жами 23 нафар ходимлар ўриндошлик асосида фаолият кўрсатиб келаётганлиги, шундан 4 нафар ходимга қонунчиликда белгиланган тартибда ойлик иш ҳақлари тўланиб, 19 нафар ходимга иш ҳақлари хисобланмаганлиги аниқланган.Юқоридаги холат бўйича 19 нафар ходимга ойлик иш ҳақи хисобланмаганлиги сабаби ўрганилганда, ушбу ходимлар ўз ойлик маошларини асосий иш жойларидан олиб келаётганлиги аниқланган.
Ўрганиш натижаси бўйича ўриндошлик асосида ишлаб келаётган ходимларга қонунчиликда белгиланган тартибда ойлик иш ҳақларини хисоблаш юзасидан Олтиариқ тумани Мактабгача таълим бўлимига кўрсатмалар берилиб,аниқланган ҳолат буйича бўлим мудири Х.Апандиевага нисбатан Олтиариқ тумани Ахоли бандлигига кўмаклашиш марказининг 2020 йил 23 августдаги 31-сонли қарорига асосан маъмурий жарима қўлланилганлиги маълум қилинади.

Ўзбек