“ОГОҲЛИК, ҲУШЁРЛИК ВА ЭХТИЁТКОРЛИК – ДАВР ТАЛАБИ!”

Фарғона вилоятидаги Мактабгача таълим ташкилотларида долзарб мавзуда вилоят

миқёсида кўргазмали амалий семинар ўтказилди.

 Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги томонидан карантин қоидаларига тўла риоя этилган ҳолда вазирликнинг ишчи гуруҳи аъзолари – Болалар саломатлиги, соғлом овқатлантиришни таъминлаш ва ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бош мутахассиси  - Алиев Азиз Ботирович, вазирликнинг юридик бошқармаси бош юристконсультанти - Қодиров Зафаржон Холмурадовичлар иштирокида “COVID-19 пандемияси даврида “яшил”, “сариқ” ва “қизил” ҳудудларга алоҳида эътибор берган ҳолда давлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини босқичма-босқич ташкил этишга  услубий ва амалий  ёрдам бериш мақсадида Фарғона шаҳридаги 58-сонли Давлат мактабгача давлат таълим ташкилотида  вилоят кўргазмали амалий семинари ўтказилди.

Ушбу кўргазмали амалий семинар вилоят Мактабгача таълим бошқармасининг масъул ходимлари, вилоятдаги туман ва шаҳарларнинг  мактабгача таълим бўлимлари мудирлари, ҳудудий бўлимларнинг Болалар саломатлиги, соғлом овқатлантиришни таъминлаш ва ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича мутахассислари иштирокида COVID-19 пандемияси даврида мамлакатамизда мактабгача таълим ёшидаги болаларни таълим ва тарбия олишларида ҳимоялаш  ҳамда Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги тўғрисидаги Низом талабларига асосан давлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини ташкил этишга методик ва амалий ёрдам бериш мақсадида ташкил этилди.

Мактабгача таълим вазирлигининг масъул ходимлари, ишчи гуруҳ аъзолари Азиз Алиев ва Зафаржон Қодировлар томонидан мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини карантин даврида босқичма-босқич ташкил этиш тартиб-қоидалари  батафсил тушунтирилиб, жойларда унга қатъий равишда амал қилиш чора-тадбирларини кўрсатиб берилди.

Жумладан, унда тарбияланувчиларни мактабгача таълим ташкилотларига ҳамшира ва тарбиячилар томонидан ота-оналардан қабул қилиб олишдан тортиб, хоналарга жойлаштириш, таълим - тарбия жарёнлари, болажонларни уйнашини  ташкил этиш, дам олиши ва овқатлантиришни уюштириш, ҳамда уларни уйларига кузатиб қўйишгача бўлган даврларни алоҳида тушунтирилди. Шунингдек тарбияланувчиларни соғлом овқатлантиришни таъминлаш, озиқ-овқат маҳсулотларини қабул қилиб олиш ҳамда сақлаш тартиб-қоидалари амал қилиш ҳолатлари бевосита кўрсатиб берилди.  

Шунингдек, мутахассислар томонидан амалий кўргазмали семинарда карантин тартиб-қоидаларига, тозалик ва гигиенага албатта қатъий риоя қилиниши лозимлиги ва муҳимлиги ўқтирилиб, барча ходимлар  COVID-19 инфекциясига таҳлил топширишлари шартлиги алоҳида қайд этилди.         Ҳар куни боғча тарбияланувчисининг тана ҳарорати пирометрда ўлчаниб, қўллари, устки кийимлари тиббий ҳимоя воситалари билан зарарсизлантирилиши лозимлиги тушинтирилди.

Бундан ташқари, Фарғона шаҳар санитария эпедимологик осойишталик маркази ва шаҳар тиббиёт  бирлашмаси мутахассислари  томонидан ҳам мазкур амалий семинарда мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти хавфсизлигини таъминлашда барча шароитларни яратиш, жумладан тарбияланувчиларга зарур имкониятларни жорий этиш, биноларни зарарсизлантириш, барча санитария-гигиена қоидаларига риоя қилиш борасида батафсил тушунчалар берилди.

Гуруҳларда болалар саломатлигини таъминлаш мақсадида ижтимоий масофани сақлаш, хоналарни тез-тез шамоллатиш, ўйинчоқларни белгиланган вақтда зарарсизлантириш, устки кийим ва тиббий ниқобларни тез-тез алмаштириш, педагог-ходимлар мунтазам ниқоб ва тиббий қўлқоплардан фойдаланиши зарурлиги таъкидланди.

Ўзаро мулоқот, савол-жавоб  ва амалий тарзда ўтган ушбу  семинар якунида Республика мактабгача таълим вазирлиги ишчи гуруҳи аъзолари томонидан шаҳар ва туманлар мактабгача таълим бўлими мудирларига жойларда 2 кун муддатда мутасадилар иштирокида худди шундай  кўргазмали амалий семинарлар  ташкил этилиши бўйича тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

 

Фарғона вилояти Мактабгача таълим бошқармаси матбуот хизмати

Ўзбек