Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазири А.В.Шиннинг Фарғона вилоятига ишчи сафари.

 Жорий йилнинг 4 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазири А.В.Шин Фарғона вилоятига ташриф буюрди. Ташриф давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 июлдаги ПҚ-3822-сонли қарорига асосан Инвестиция дастури доирасида (2723,219 млн.сўм) реконструкция килинган Фарғона шаҳридаги  120 ўринли 58-ДМТТ  ҳамда 220 ўринли 7-ИМТТдаги болажонлар учун яратилган шарт- шароитлар билан яқиндан  танишди.Шунингдек вазир   шаҳардаги 12-МТТда ҳам бўлиб, унинг ташқи ва ички ҳолатини ўрганди. Ўрганиш натижасида ушбу  МТТ ни  2021 йилда Инвестиция дастурига киритиш, реконструкция қилиш бўйича таклифлар бериб ўтди.
 Фарғона вилоятида айни кунда 1859 та МТТ  мавжуд бўлиб, улардан 834 та давлат, 1025 таси нодавлат (хусусий,оилавий,ДХШ) мактабгача таълим ташкилотларидир
.Вилоятдаги 3-7 ёшдаги 291797  нафар боладан 171246 нафари (58,7%)мактабгача таълим билан қамраб олинган ва мактаб таълимига тайёрланмоқда.

Ўзбек